Академик лицей педагог ходимлари меҳнатини рағбатлантириш хамда моддий қўллаб-қувватлаш хақида

Академик лицей педагог ходимлари меҳнатини рағбатлантириш хамда моддий қўллаб-қувватлаш хақида

Академик лицей педагог ходимлари меҳнатини рағбатлантириш хамда моддий қўллаб-қувватлаш хақида

 

БУЙРУҚ № 72

Академик лицей педагог ходимлари меҳнатини рағбатлантириш хамда моддий қўллаб-қувватлаш хақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони ижросини таъминлаш, хусусан юртимизда короновирус пандемияси сабабли карантин жорий қилинганлиги муносабати билан педагог ходимларни иш фаолиятини мониторинг қилиш, келгусидаги ишларини режалаштириш ва ўқувчиларга масофадан таълим бериш ишларини тез йўлга қўйилишида ўрнак бўлиб, ўз фаолиятини бир тизимга солиб, лицей фаолиятини давом эттириб келаётган педагог ходимларни рағбатлантириш ва уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида.

Б У Ю Р А М А Н:

1. ЎзДЖТУ Академик лицейи директори раҳбарлигида ZOOM коммуникация программаси орқали лицей педагог ва ходимлари иштирокида ўтказилган видеоконференция йиғилишининг № ___- сонли баёни маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. 2019-2020 ўқув йилида академик лицей педагог ходимларини масофадан таълим бериш ишлари самарадорлигини ошириш чоралари кўрилсин.
3. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари (М.Обидова)га, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари (Ш.Усмонов)га:
— Масофадан таълим бераётган ўқитувчиларнинг тўлиқ рўйхати шакллантирилсин;
— Барча педагог ходимларнинг ўқувчиларига масофавий таълим беришлари учун етарли шарт-шароитга эга эканлиги бирма бир ўрганиб чиқилсин;
— хар бир гурух ўқувчисининг яшаш манзили бўйича уларга масофавий таълим беришини назорат қилиб туриш учун кузатувчи координатор ходим белгилансин;
— хар ой якунига кўра “Директор жамғармаси”дан рағбатлантирилиши назарда тутиллган педагог ходимлар рўйхати шакллантириб борилсин.
4. Молиявий-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари (О.Гаппоров)га:
— Лицейдаги мавжуд компьютер техникалари рўйхати тузилиб, унинг асосида масофадан таълим бериш фаолияти йўлга қўйилмаган ёки бунга етарли шароити бўлмаган педагог ходимларга шахсий мулкий жавобгарлик асосида вақтинчалик фойдаланиб туришлари учун тилхат асосида компьютер техникаларини бериш чоралари кўрилсин.
5. Лицей бош хисобчиси (Г.Ниязалиева)га:
— лицей педагог ходимларини ўзларига юклатилган вазифаларни бажаргани хамда хар бир ўқувчини алоҳида назоратга олиб, уларга замонавий рақамли технологиялар орқали масофадан таълим бериш ишларини сифатли ташкил этганлиги учун “Директор жамғармаси”дан хар бир педагог ходим учун – 200 минг сўмдан пул маблағи тўлаб берилсин.
6. Қабул қилинган қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Директор Ф.М.Рашидова